ПЕДИАТРИЯ АМАЛИЁТИДА НЕФРОЛИТИАЗНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Основное содержимое статьи

Мавланов Нурбек Низомович, Ахмедов Юсуфжон Махмудович, Холмуродов Жавоҳир Анварович

Аннотация

Кириш: Педиатрик урологияда buyrak toshlarini parchalash жараёнида лазер қуватини  бошқариш, буйрак паренхимасининг интраоперацион шикастланишини олдини олишда бош омил ҳисобланади.


Мақсад: Мини-перкутан нефролитотомия (Mini-PCNL) амалиёти ўтказиладиган беморларда тошнинг зичлик кўрсаткичларига (Hounsfield Units) асосланgan ҳолда лазер қувватини индивидуал танлаш усулининг самарадорлигини қиёсий баҳолаш.


Методлар: Тадқиқот доирасида 2020–2026 йиллар оралиғида даволанган 132 нафар беморнинг клиник маълумотлари ретроспектив ва проспектив таҳлил қилинди. Текширилувчилар икки гуруҳга тақсимланди: асосий гуруҳда (А, n=68) лазер параметрлари МСКТ-денситометрия натижаларига таянган махсус алгоритм асосида белгиланди; назорат гуруҳида (Б, n=64) эса анъанавий эмпирик созламалардан фойдаланилди.


Натижалар: Индивидуаллаштирилган алгоритм қўлланилган А гуруҳида жарроҳлик амалиётининг давомийлиги Б гуруҳига нисбатан 21% га қисқарганлиги кузатилди (42.5 pm 8.4 дақиқага нисбатан 58.2 \pm 12.1 дақиқа; p < 0.001). Тошлардан тўлиқ халос бўлиш индекси (SFR) асосий гуруҳда 97,6% ни ташкил этди. Шунингdek, А гуруҳида гемоглобин миқдорининг камайиши ва операциядан кейинги гипертермия ҳолатлари назорат гуруҳига қараганда сезиларli даражада паст кўрсаткични қайд этди.


Хулоса: Лазер энергиясини тошнинг МСКТ-зичлигига мувофиқ ҳолда оптималлаштириш, нафақат жарроҳлик вақтини тежаш, балки асоратлар хавфини минималлаштириш имконини беради. Мазкур тадқиқот хулосалари халқаро илмий изланишлар (Yadav et al. 2022) натижалари билан ҳамоҳангдир.

Информация о статье

Как цитировать
Мавланов Нурбек Низомович, Ахмедов Юсуфжон Махмудович, Холмуродов Жавоҳир Анварович. (2026). ПЕДИАТРИЯ АМАЛИЁТИДА НЕФРОЛИТИАЗНИ ЖАРРОҲЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ДАВОЛАШНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ. Medical Research Journal, 2(2), 11–20. извлечено от https://mrjedu.com/index.php/mrjedu/article/view/313
Раздел
Articles