ЎТ ПУФАГИНИНГ ПОЛИПОИД ҲОСИЛАЛАРИ: УЛЬТРАТОВУШ СТРАТИФИКАЦИЯСИНИНГ ГИСТОЛОГИК АСОСЛАРИ ВА ХАЛҚАРО ТАВСИЯЛАР БИЛАН МОСЛИГИ
Основное содержимое статьи
Аннотация
Мақсад — ўт пуфаги полипоид ҳосилаларининг ультратовуш (УТ) белгиларини гистологик тузилиш билан таққослаш ва ESGAR/EAES/EFISDS/ESGE-2022 тавсияларининг маҳаллий клиник материалдаги амал қилишини баҳолаш. Материал ва усуллар. УТ да полипоид ҳосила аниқланиб холецистэктомия ўтказилган 140 нафар бемор ретроспектив таҳлил қилинди. Ҳар бир ҳосиланинг ўлчами, шакли (оёқчали ёки кенг асосли), эхогенлиги, акустик соя бериши, Doppler оқими ва «кометанинг думи» артефакти қайд этилиб, гистологик хулоса билан таққосланди. Натижалар. Гистологик текширувда холестерин полипи 88 (62,9%), яллиғланиш полипи 16 (11,4%), локал аденомиоматоз 14 (10,0%), аденома 9 (6,4%), аденокарцинома 10 (7,1%) ва бошқа ҳосилалар 3 (2,1%) ҳолатда аниқланди. Малигнизация частотаси ўлчамга кескин боғлиқ бўлди: < 6 мм гуруҳида 0%, 6–9 мм да 2,4%, 10–14 мм да 22,2% ва ≥ 15 мм да 50,0% (p < 0,001). Кенг асосли (sessile) шакл малигнизациянинг мустақил башоратловчиси бўлди (ОR = 9,4; 95% ИО 2,3–38,1). Уч мезондан иборат УТ-балл неопластик ҳосилаларни аниқлашда АУК = 0,91 кўрсаткичини таъминлади. Хулоса. Полипоид ҳосилаларнинг УТ-стратификацияси аниқ гистологик асосга эга; ўлчам, шакл ва васкуляризацияни биргаликда баҳолаш халқаро тавсияларни маҳаллий шароитда самарали қўллаш имконини беради.
Информация о статье

Это произведение доступно по лицензии Creative Commons «Attribution-NoDerivatives» («Атрибуция — Без производных произведений») 4.0 Всемирная.